Шеърий идрокда диалог тушунча поэтик моҳиятини очиб берадиган асосий эстетик восита сифатида бадиий коммуникация сўз-ғоя-матнни англаш учун таянч вазифасини ўтайди. Қолаверса, ундаги муносабат ҳамда талқин лирик ифода табиатини белгилаб беради. Шу маънода муаллиф, қаҳрамон, тасаввур ва таассурот бир-бирига уйғунлашади. Шу боис “буюк рус мунаққиди
М.Бахтин ҳаётда ҳам ижодда ҳам монолог ва диалогни кескин тафовутламайди. Инсонлараро мавжуд мулоқот шакллари, танқидчи таъбирича шартли тарзда намоён бўлади” [1, 74]. Шеърда туйғунинг моддийлашуви, оламни идрок этиш жараёни ҳамда фалсафий мушоҳада яхлитлиги масалани ойдинлаштиради. Тасвир субъекти таҳлил ва талқин мувофиқлиги айни мунозарани тавсифлайди.
Зеро, ҳаётнинг эстетик идроки назмда руҳий ҳолат ва туйғуларни намоён қилишга хизмат қилади